30-May, 2025-yil

Сурхондарёда сайёр қабул: тадбиркорлар муаммоларига ечим изланди


Бугун, 2025 йил 30 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари учун сайёр қабул бўлиб ўтди.


Мазкур мулоқот майдонида 100 дан ортиқ тадбиркор ва фуқаролар ўзларининг долзарб муаммолари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қабул давомида асосан кредит олишдаги қийинчиликлар ва ер ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар юзасидан шикоят ва таклифлар келиб тушди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение