30-May, 2025-yil

Вакил девони ёрдамида новвойхона фаолияти тикланди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор газ таъминотини тиклашда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Маълум бўлишича, тадбиркор новвойхона фаолияти билан шуғулланиб, 4 нафар шахсни иш билан таъминлаган. Газ таъминотининг узилиши унинг фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлган.


Ўрганиш давомида новвойхона 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми даврида табиий газ етказиб берилиши кафолатланган улгуржи истеъмолчилар рўйхатига киритилганлиги аниқланди.


Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчиларни газ тармоғидан узиш мумкин эмас. Шу сабабли, тадбиркорнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда тўхтатган таъминот корхонаси ходимларига нисбатан жарима маъмурий жазо чораси қўлланилди ва новвойхонанинг газ таъминоти қайта тикланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение