30-May, 2025-yil

Самарқандда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди – ФОТОРЕПОРТАЖ


Куни кеча, 29 май куни Самарқанд вилоятида Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари ва назорат қилувчи органлар вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.


Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармонининг ижроси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган сўнгги ўзгартиришлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.


Семинарда 20 га яқин назорат қилувчи органларнинг 140 дан ортиқ ходимлари иштирок этди. Уларга тадбиркорлик субъектларида текширувларни амалга ошириш тартиби, шунингдек, текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида кенгроқ маълумот берилди.




Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение