28-May, 2025-yil

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнесни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Учрашув конструктив ва ўзаро англашув руҳида ўтди. Томонлар келгусида мунтазам алоқада бўлиш ва ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение