23-May, 2025-yil

Тадбиркорнинг мулки тақиқдан чиқарилди

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи “Нодир” МЧЖнинг (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) суд қарори ижросини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилди.


Аниқланишича, суднинг қарори билан тадбиркорнинг кўчмас мулки гаровдан чиқарилган бўлса-да, асоссиз равишда тақиқдан ечилмаган.


“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.


Вакил девони қонуний талаблари натижасида кўчмас мулкнинг тақиқдан чиқарилиши таъминланди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение