20-May, 2025-yil

ФОТОРЕПОРТАЖ: Наманганда назорат қилувчи органлар ходимлари учун семинар ўтказилмоқда

 

Айни вақтда Наманган вилоятида Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармони ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтмоқда.

 

Назорат қилувчи органларнинг 130 га яқин вакиллари иштирок этаётган тадбирда тадбиркорлик субъектларида текширувларни амалга ошириш тартиби, шунингдек, текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида кенгроқ маълумот берилмоқда.













Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение