16-May, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони фермернинг ҳуқуқларини тиклади

 Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш ва текширишларнинг қонунийлиги устидан назорат ўрнатилиб, улар фаолиятига амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилмоқда ва уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда. 

 

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раиси амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан фермер хўжалигида текшириш ўтказилиб, 46 млн сўм жарима солинган.

 

Вакил девони томонидан мазкур мурожаат ўрганилганда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, инспекциянинг масъул ходимига нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди. Фермер хўжалигига ноқонуний солинган жарима эса бекор қилиниб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение