14-May, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони тадбиркор манфаатларини судда ҳимоя қилди

 Бизнес-омбудсман девони давлат ташкилотлари билан муносабатларда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мунтазам равишда судда ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Яқинда Навоий вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг даъвосига дуч келди. АЖ тадбиркор шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини ва қарздорликни ундиришни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

 

Вазият юзасидан МЧЖ раҳбари ортиқча ҳисобланган тўлов бўйича Бизнес-омбудсман девонига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Девон вакили тадбиркорнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд жараёнида иштирок этди.

 

Кўрилган ҳуқуқий чоралар натижасида Кармана туманлараро иқтисодий суди Бизнес-омбудсман девонининг далилларини инобатга олиб, тадбиркор фойдасига қарор чиқарди. Суд қарори билан ортиқча ҳисобланган тўлов бекор қилинди.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение