13-May, 2025-yil

Сурхондарёда тадбиркорлар муаммоларига ечим изланмоқда

 

Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

 

Жумладан, Термиз шаҳрида Бизнес-омбудсман девони томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбир тадбиркорларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқиш ва уларга тезкор ечим топиш имконини берди.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Сурхондарё вилоятида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳам фаол ривожланмоқда. Вилоятда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишидаги кичик бизнес субъектлари сони 395 тани ташкил этади. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение