19-Iyul, 2021-yil

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтқазди.

Мулоқот давомида, ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф
ва ташаббуслар муҳокама қилиниши юзасидан маълумот берилди.



Шунга кўра, тадбиркорлар фаолиятида вужудга келаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни Бизнес-омбудсман девонида ташкил этилган ишонч телефонлари орқали узлуксиз 24 соат қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

️ Мурожаатларни йўллаш учун қўйидаги рақамларга боғланинг:

Штаб (71) 202-09-06, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение