
Бизнес-омбудсман матбуот котиби хизмат сафари доирасида Озарбайжон Солиқ омбудсмани ўринбосари жаноб Ариф Гулиев билан учрашди.
Маълумот учун, Озарбайжонда Солиқ омбудсмани Солиқ қўмитаси ташаббуси билан 2019 йилда ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси солиқ тўловчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Солиқ омбудсманига келиб тушган мурожаатлар ва ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича Солиқ қўмитасига тавсиявий характерга эга хатлар киритилади.
Учрашув давомида Озарбайжон томони Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибани катта қизиқиш билан тинглади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 10 дан зиёд вазирлик ва идоралари матбуот котиблари Бокуда бўлишди.