Куни кеча, 6 май куни Озарбайжон Медиа Ривожлантириш Агентлигида Ўзбекистоннинг бир қатор давлат органлари ва муассасалари коммуникация бўйича масъул ходимлари ҳамда медиа вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида медиа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Музокаралар давомида томонлар тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон делегацияси таркибида Бизнес-омбудсман матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулжамол Шукурова ҳам иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан икки мамлакат вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг ўзаро тажриба алмашинуви режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон делегациясининг ушбу ташрифи ана шу тадбирлар силсиласининг бир қисмидир.