7-May, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Ушбу меморандумнинг асосий мақсади тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, шаффофлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.


Имзоланган ҳужжат доирасида томонлар тадбиркорлик соҳасида дуч келинаётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ўқув семинарлар, тадқиқотлар ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлашда биргаликда ишлашни режалаштирмоқда.


Прогрессив ислоҳотлар маркази ушбу меморандум давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлар овозини эшитиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение