6-May, 2025-yil

Наманганлик тадбиркорнинг 770 млн сўмлик электр энергияси қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди

Наманган вилоятида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор электр энергияси ҳисобидаги муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.


Маълум бўлишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Наманган бўлими Уйчи туман бўлинмаси тадбиркорга электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик бўйича далолатнома тузиб, 1,2 млрд сўмлик қарздорлик ҳисоблаган.


Мурожаат ўрганилиши давомида тадбиркорга қарздорликни ҳисоблашда бир қатор хатоликлар аниқланди. Шундан сўнг ваколатли ташкилотлар ва электр таъминоти корхонаси томонидан қарздорликни қайта ҳисоблаш жараёни назоратга олинди. Натижада тадбиркорнинг ҳақиқий қарздорлиги 422,5 млн сўм эканлиги аниқланиб, 770 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение