5-May, 2025-yil

Сирдарёда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

 

Сирдарё вилояти ҳокимлигида Бизнес-омбудсман девони марказий аппарати масъул ходимлари ва вилоятдаги назорат қилувчи органлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш” мавзуси кун тартибига қўйилди.

 

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармонининг ижроси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган сўнгги ўзгартиришлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

 

Муҳокамалар жараёнида тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган текширувларни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни янада кенгайтириш ва профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение