28-Aprel, 2025-yil

Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди


Жиззах вилоятида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда. 


Арнасой туманида ҳокимлик ҳамкорлигида ўтказилган очиқ мулоқотда Бизнес-омбудсман девони бош инспектори, Жиззах вилояти халқ қабулхонаси мудири, вилоят прокурори, вилоят суди ва вилоят маъмурий суди раислари, вилоят ИИБ, Адлия, Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти, МИБ ҳамда Солиқ бошқармаларининг раҳбарлари иштирок этди. Бу эса тадбиркорларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқиш ва тезкор ечим топиш имконини берди.


Қайд этиш жоизки, Жиззах вилоятида саноат соҳаси ҳам фаол ривожланмоқда. Хусусан, саноатнинг ишлаб чиқариш ҳажми 71,0 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 112,1 фоизга етди. Вилоятда 59 та кичик саноат корхонаси фаолият юритмоқда ва 1 та саноат зонаси мавжуд.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение