28-Aprel, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девонида электр таъминотидаги муаммолар муҳокама қилинди

 Бугун, 28 апрель куни Бизнес-омбудсман девонида Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзэнергоинспекция») ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

 

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг объектларида электр энергияси огоҳлантиришсиз ўчирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Маълумки, фаолиятдаги бундай узилишлар тадбиркорга нафақат фойда олиш имкониятини камайтиради, балки баъзи ҳолатларда ускуналар бузилиши ва шунга ўхшаш турли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Учрашувда шу каби вазиятларнинг олдини олиш, тадбиркорлар фаолиятига кўмаклашиш борасида муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение