24-Aprel, 2025-yil

Текширувлар ва профилактика тадбирлари ўтказиш тартиби муҳокама қилинди


Бугун Бизнес-омбудсман девонида Вакил девони масъул ходимлари ҳамда Савдо-саноат палатаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.


Учрашувда инспекция томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тадбирларида текширишлар тартиби ва текширув ўтказишдан аввал профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди. 


Шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг назорат йўналишидаги «Хавфни таҳлил қилиш» Низоми талаблари ва мезонларини қонун талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштирган ҳолда қайта тасдиқлашга келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение