22-Aprel, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девонида Ўзбекистон вендинг уюшмаси вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди

 Бугун, 22 апрель куни Бизнес-омбудсман девони ва Ўзбекистон вендинг уюшмаси (UzVend) вакиллари учрашди. Мулоқот давомида мамлакатимизда жадал суръатларда ривожланаётган вендинг соҳасининг бугунги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Маълумот учун қайд этиш жоизки, айни пайтда республикамизда 4000 дан зиёд вендинг автоматлари фаолият кўрсатмоқда ва уларнинг умумий айланма маблағи 150 млрд сўмга етган.

 

Мулоқот чоғида соҳани янада ривожлантириш мақсадида вендинг уюшмаси вакиллари томонидан билдирилган бир қатор муаммолар ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилди.

 

Вендинг соҳасидаги асосий муаммолар қаторида аҳоли гавжум жойларида автоматларни ўрнатиш учун жойларни кўпайтириш, ускуналарнинг шикастланиши ва ўғирланишидан ҳимояланиш учун жавобгарликни кучайтириш, тўлов турларини такомиллаштириш каби масалалар қайд этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение