21-Aprel, 2025-yil

Тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашувлар давом этмоқда


Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимлари дарё ўзанларида норуда материалларни қазиб олиш (карьерлар) фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.


Мазкур мулоқотда 20 дан ортиқ тадбиркорлар, шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вилоят Бошқармаси ҳамда "Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш" давлат муассасасининг мутахассислари иштирок этдилар.


Учрашувда дарё ўзанларини тозалаш ва қум-шағал маҳсулотларини қазиб олиш жараёнидаги муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Тадбиркорлар ўз таклифларини билдириб, мавжуд қийинчиликларни бартараф этиш юзасидан ечимлар излашда фаол қатнашмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение