17-Aprel, 2025-yil

Виртуал офис орқали қашқадарёлик тадбиркорнинг мурожаати ўз ечимини топди

Бизнес-омбудсман девонининг виртуал офисига Қашқадарё вилоятидан "Жавоҳир" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ер солиғи бўйича имтиёз қўлланилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, тадбиркор меҳмонхона фаолияти билан шуғулланиб келган бўлиб, қонунчиликка кўра унинг фаолиятига нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ер солиғи ставкаларини 90 фоизга камайтириш имтиёзидан фойдаланолмаган.

 

Виртуал офис орқали юборилган мурожаат назоратга олиниши натижасида МЧЖга қўшимча ҳисобланган 143 млн сўм ер солиғи бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение