16-Aprel, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти андижонлик тадбиркорлар билан учрашди

Андижон вилоятида инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, аҳолининг кундалик ҳаёти билан боғлиқ масалаларни ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда.


Жумладан, жорий йилнинг 15 апрель куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Андижон туманининг "Бобоғози" МФЙда бўлиб, ҳудуднинг асосий йўналишларидан бири бўлган сават тўқиш билан шуғулланувчи ҳунарманд тадбиркорларнинг иш жараёни билан танишди ва улар билан суҳбатлашди.


Шунингдек, қадоқланган ичимлик суви, маиший кимёвий воситалар ва пластик идишлар ишлаб чиқарувчи "SAMARA SALT GROUP" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилиб, уларнинг таклифлари тингланди.


Муҳокамалар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение