15-Aprel, 2025-yil

Жиззах вилоятида тадбиркорлар муаммолари муҳокама қилинди

 

Жиззах вилояти Дўстлик туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Сардор Усманов, вилоятда фаолият юритаётган тижорат банклари вакиллари ва бошқа масъуллар иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида туман тадбиркорлари ўзларини қийнаётган долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Хусусан, банк кредитларини ажратиш жараёнидаги қийинчиликлар бўйича 20 дан ортиқ мурожаатлар билдирилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение