14-Aprel, 2025-yil

Қашқадарёда семинарлар ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятида муҳим тадбирлар ўтказилмоқда.


Хусусан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармалари ходимлари учун семинарлар ташкил этилди.


Мазкур семинарларда Бизнес-омбудсман девони ва Қашқадарё вилояти прокуратураси вакиллари иштирок этиб, йиғилганларга Президент Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтирдилар. Шунингдек, тадбиркорларни текшириш жараёнида қонунийликка қатъий риоя қилиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш масалалари бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение