8-Aprel, 2025-yil

Тадбиркорга ҳисобланган ортиқча 283 млн сўм солиқ бекор қилинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мева қуритиш билан шуғулланувчи "Sanoat N" МЧЖ (номи ўзгартирилган) ҳисобланган ортиқча солиқ ва ёпиб қўйилган банк ҳисоб рақами юзасидан Бизнес-омбудсман девонига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.


Аниқланишича, солиқ органи томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида тадбиркорга 311 млн сўм қўшимча солиқ ҳисобланган. Бироқ тадбиркор ушбу ҳисобланган қўшимча солиқ суммасига эътироз билдирган.


Мурожаат асосида камерал солиқ текшируви натижалари қайта кўриб чиқилиши натижасида тадбиркорга 28 млн сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши ҳамда ҳисобланган 283 млн сўм ортиқча солиқ суммаси бекор қилиниши таъминланди.


Шунингдек, ўрганиш давомида хизмат кўрсатувчи банк томонидан жамиятнинг ҳисоб рақами ноқонуний равишда ёпиб қўйилганлиги аниқланди. Натижада банк мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-3-моддасига асосан 15 млн сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение