7-Aprel, 2025-yil

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсман девони Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида туман ҳокими, вилоят халқ қабулхонаси мудири, вилоят прокурори, вилоят суди ва вилоят маъмурий суди, вилоят ИИБ, Адлия, Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти, МИБ, Солиқ бошқармалари бошлиқлари билан ҳамкорликда фуқаролар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва тизимли муаммоларни бартараф этишдан иборат бўлди.

 

Тадбирда Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов томонидан 11 нафар тадбиркорлик субъектлари вакиллари қабул қилинди. Уларнинг 3 та мурожаати жойида ҳал этилди, қолганлари эса назоратга олинди.

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлар ва фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби тадбирларни мунтазам равишда давом эттиради.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение