3-Aprel, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Сирдарёдаги шарт-шароитлар билан танишди


Ҳудудларда баҳорги ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси, оммавий ҳашар ва маданий тадбирлар, аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва оғир тоифадаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.


Мазкур тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан қатор ижобий ишлар бажарилмоқда. Жумладан, ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, кўкаламзорлаштириш, йўллар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам ҳудудлардаги ҳолатни ўрганиш мақсадида Гулистон шаҳар Истиқлол МФЙ, Гулистон туманининг "Мустақиллик" ва "Ибрат" МФЙ каби оғир ҳудудларга ташриф буюрдилар.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение