3-Aprel, 2025-yil

Нукусдаги тадбиркорлар муаммосини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда


Нукус шаҳридаги Автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари фаолиятга оид қонунчилик ҳужжатлар юзасидан мурожаат қилиб, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиалидан маълумот олишда амалий ёрдам сўрадилар.


Бизнес-омбудсман девони томонидан “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали билан музокаралар олиб борилиб, тадбиркорларга соҳа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, газ таъминоти шартномалари ва тарифлари бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение