29-Mart, 2025-yil

ЙҲХБ масъул ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 27 март куни Бизнес-омбудсман девони Текширувларни мувофиқлаштириш шуъбаси масъул ходимлари Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари билан онлайн ўқув-семинар ташкил этди.

 

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сон Фармони ижроси муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида ўтказиладиган текширувлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Шунингдек, семинар иштирокчилари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли вазиятлар юзасидан фикр алмашилиб, тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение