12-Iyul, 2021-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида давлат органи тадбиркорга қарийб 125 миллион сўм тўлайдиган бўлди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “SYSTEM” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Халқ таълим вазирлиги масъул ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган. 

Аниқланишича, Жамият томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги буюртмасига асосан қарийб 125 миллион сўмлик хизмат амалга оширилган бўлсада, белгиланган маблағлар 1 йилдан буён тўланмаган. Ушбу ҳолат Жамиятнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатган.

Бизнес-омбудсман томонидан Нукус туманлараро Иқтисодий судига киритилган даъво ариза натижасида, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлигидан тадбиркор фойдасига қарийб 125 миллион сўмлик пул маблағларини ундириш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение