9-Iyul, 2021-yil

Бизнес-омбудсман 4 038 гектарлик ер майдонларини ноқонуний олиб қўйилишини олдини олди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги 3 нафар фермер хўжаликларга тегишли ер майдонлари туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда олиб қўйилганлиги юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат келиб тушган.

Аниқланишича, 2017 йилда узоқ муддатли ижара шартномалари асосида Навбаҳор туман ҳокимлиги томонидан 3 нафар фермер хўжаликларига жами 4 038 гектар ер майдонлари ажратилган. Аммо кейинчалик, мазкур шартномалар туман ҳокими томонидан ноқонуний равишда бир томонлама бекор қилинган. 

Бизнес-омбудсман томонидан юқоридаги 3 нафар фермер хўжаликларининг манфаатларида Навоий туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризалар натижасида Навбаҳор туман ҳокими қарорининг фермер хўжаликларига тегишли қисмлари бекор қилиниб, тадбиркорларнинг ер майдонларига бўлган ҳуқуқлари тикланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение