
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (14.03.2025 йилдаги ПҚ-103-сон) қарорига мувофиқ, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.
2025 йил 1 майдан бошлаб "Hamroh" дастури доирасида "яшил лойиҳалар" ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширган, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар "устоз" тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратилади.
Ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан кафиллик тақдим этилади.
2025 йил 1 июлга қадар "Лойиҳалар фабрикаси" платформаси негизида "Тадбиркор аёллар" платформаси ишга туширилади.