
Мамлакатимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимларининг ҳудудларда бўлиши давомида аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Хусусан, Янгиер шаҳридаги саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг иш шароитлари, мавжуд муаммо ва таклифлари билан танишилди. Шунингдек, Мирзаобод туманида паррандачиликка ихтисослашган тадбиркорлик субъекти фаолияти ҳам ўрганилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.
Мулоқотлар давомида аҳолининг уй-жой шароитлари, ижтимоий объектлар ҳолати, тиббий хизмат сифати ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.