17-Mart, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девонида Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди


Бугун, 17 март куни Бизнес-омбудсман девонида Вакил ўринбосари Жамшид Урунов ва Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси раиси Жоанна Голас учрашди.


Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси (CEFO) Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилотдир. 


У 2016 йилда Парижда Франция-Ўзбекистон ишбилармонлар клуби сифатида ташкил этилган бўлиб, 2023 йилнинг ноябрь ойида Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатасига айлантирилди.


Учрашув давомида томонлар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, хусусан, Франция капитали иштирокидаги Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган корхоналарнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение