17-Mart, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан тадбиркор ҳуқуқлари тикланди

 Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “Тармоқ” МЧЖ (номи ўзгартирилган) электр таъминоти билан боғлиқ масала юзасидан Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, ушбу корхона тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида “ўрта” тоифада бўлишига қарамай, Юқори Чирчиқ ва Зангиота туман электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов қилиш талаби қўйилган.

 

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 88-бандига кўра, рейтингда “юқори” ва “ўрта” тоифадаги корхоналар олдиндан тўловнинг 50 фоизини ҳисобот ойининг 1-санасигача, қолган қисмини эса 15-санасигача бўлиб тўлашлари мумкин. Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

 

Агар сиз ҳам фаолиятингизда шу каби муаммоларга дуч келсангиз, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение