15-Mart, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони Наврўзга ҳозирлик кўрмоқда

 

Наврўз – фақатгина баҳорнинг кириб келиши эмас, балки янгиланиш, тикланиш, табиатнинг уйғониши, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, бирдамлик рамзидир.


Аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган бу қутлуғ айём арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш, яъни ҳашар қилиш эзгу анъанага айланган.


Ушбу миллий урф-одатимиз, анъанамиз, қадриятимиз аҳолини бирдамликка ва меҳр-оқибатга ундайди.

 

Эрта тонгдан Бизнес-омбудсман девонининг аҳил ходимлари кўтаринки кайфиятда ва ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашдилар.


Ҳашар давомида девон атрофи, иш жойлари ва кўчалар тозаланди, дарахтлар оқланди, гуллар экилди.


Бу каби тадбирлар халқимизни бир мақсад йўлида бирлашишга, юртимиз ободлигига ўз ҳиссасини қўшишга хизмат қилади.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение