
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи "Тоза минтақа" МЧЖ (номи ўзгартирилган) Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи "Тоза минтақа" МЧЖ билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўртасида шартнома имзоланган. Мазкур шартнома 5 йилга имзоланган ва ҳали муддати тугашига яна бир йил қолган бўлишига қарамай қарамай, Қорақалпоғистон Республикаси Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан муддати тугаганлиги кўрсатилиб, жамият асоссиз равишда тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимидан ўчирилган.
Бизнес-омбудсман девони ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари тикланди ва мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.