
Бугун, 13 март куни Бизнес-омбудсман девонида ходимлар иштирокида "Бизнес-омбудсман коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашади" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Вакил девонининг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходими Мирафзал Миралимов коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.
Вакил девонида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, коррупция ҳолатлари юзасидан "ишонч телефони" (+998 71 202-09-47) ва "телеграм бот" (https://t.me/corruptionbo_bot) ишлайди, "Ягона давлат назорати" (https://govcontrol.uz/) ахборот тизими коррупцияга қарши курашишда муҳим восита ҳисобланади. Шунингдек, назорат қилувчи органлар ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёни онлайн тарзда шаффоф ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Йиғилиш якунида коррупцияга қарши курашиш бўйича йил давомида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиши, бу чора-тадбирлар девон ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабат муҳитини шакллантиришга ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга қаратилганлиги таъкидланди.