13-Mart, 2025-yil

Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг лойиҳаларини молиялаштириш кенгайтирилади

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (07.03.2025 йилдаги ПҚ-96-сон) қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қуйидагилар ҳисобидан 2025 йилда қўшимча 200 миллион АҚШ доллари йўналтирилади:

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда етти йил муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга 35 миллион АҚШ доллари ва «Микрокредитбанк» АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратади;

 

тижорат банклари «Маҳалла лойиҳаси» дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи молия бозорларидан 100 миллион АҚШ доллари жалб қилади.

 

Хотин-қизларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга:

 

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан «HAMROH» тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида;

 

АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кредитлар ажратилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение