12-Mart, 2025-yil

Сирдарёда аҳоли фаровонлиги учун комплекс чоралар: томорқадан тортиб ижтимоий шароитгача


Юртимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни камайтириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 


Бу борада, айниқса, Сирдарё вилоятида тадбиркорларнинг муаммолари, инвестиция ҳолати, шунингдек, аҳолининг аҳволи ўрганилиб, уларни ҳал этиш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, ҳар бир хонадонни "Обод хонадон" мезонларига етказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, бугун, 12 март куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари Мирзаобод туманида бўлдилар. Улар Йўлдошобод маҳалласидаги 31-сонли мактаб, оилавий шифокор пункти, кўчалар, қабристон ва бошқа ижтимоий объектларнинг ҳолатини кўздан кечирдилар. Аниқланган муаммолар тегишли ташкилотларга етказилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение