11-Mart, 2025-yil

Сирдарёда томорқалардан самарали фойдаланиш – аҳоли фаровонлиги омили


Сирдарё вилоятида маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 


Унда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов иштирок этди.


Йиғилишда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш орқали оилалар даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение