7-Iyul, 2021-yil

Бизнес-омбудсман девонининг 2021 йил 1-ярим йиллик давомида давомидаги фаолияти юзасидан маълумот

Мурожаатлар кўриб чиқилиши ва таъсир чоралар қўлланилиши аҳволи

 

Мурожаатлар таҳлили

Жами 4 318 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3 597 таси кўриб чиқилган:

- 1 801 таси (50 фоизи) ижобий ҳал этилди

- 1 796 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлили:

- 23 фоизи (991 та) банк-кредит масалаларига оид;

- 19 фоизи (807 та) ер, кадастр ва бино-иншоот масалаларига оид;

- 11,5 фоизи (498 та) солиқ масалаларига оид;

- 8 фоизи (345 та) рухсатнома ва лицензия олиш;

- 7 фоизи (294 та) суд қарорлари ва уларнинг ижроси. 

 

Қўлланилган таъсир чоралари

Тадбиркорлар манфаатларида 1 264 та таъсир чораси қўлланилган:

- 112 та даъво ариза, шикоят;

- 150 та тақдимнома;

- 55 та огоҳнома;

- 60 та хулоса;

- 887 та маъмурий баённома.


Қўлланилган таъсир чоралар натижасида 621 нафар мансабдор шахс маъмурий ва 225 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, давлат органларининг 467 та ноқонуний қарори (ҳужжати) бекор қилинди.

Судларга киритилган 18,6 млрд сўмлик даъво аризадан бугунги кунгача 4,1 млрд сўмлиги тадбиркорлар фойдасига ҳал этилди, шунингдек 21 та ноқонуний қарор (ҳужжат) ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение