4-Mart, 2025-yil

Биласизми?

 Кичик корхонанинг ходимлар сони белгиланганидан ошиб кетса, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан маҳрум этиладими?

 

Агар микрофирма ёки кичик корхонанинг ходимлар сони белгиланган ўртача йиллик сонидан ортиб кетса, у ҳолда оширилган давр учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.

 

Шу билан бирга, қуйидаги ҳолларда ходимлар сонининг оширилишига рухсат берилади:

 

Агар микрофирма ёки кичик корхона касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ёки олий таълим муассасалари битирувчилари билан шартнома тузса, ходимлар сони 50 фоизгача ошиши мумкин.

 

Агар кичик корхона уйда ишловчилар (касаначилар) билан шартнома тузса, ходимлар сони 30 фоизгача ошиши мумкин.

 

Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилиниши ва доимий равишда янгиланиб борилишини ҳам таъкидлаш жоиз.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение