
Бизнес-омбудсман девонида ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.
"Бизнес-омбудсман кубоги" мусобақаси аввалида бундай тадбирлар Амир Темур бобомиз каби мард ва жасур авлодларни тарбиялаш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, ходимларнинг жисмоний саломатлигини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган мусобақа старт олди.
Мусобақа натижаларига кўра, Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шуъбаси етакчи инспектори Ўктам Чориев "Бизнес-омбудсман кубоги" соҳибига айланди. Иккинчи ўринни Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шуъбаси етак инспектори Сардор Рахимбердиев, учинчи ўринни эса Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шуъбаси етакчи инспектори Шохрух Максудов эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқлар, шунингдек, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Ходимлар бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказиб турилиши жамоада соғлом муҳит яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.