Бизнес-омбудсман мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутмоқда. Девон томонидан республика бўйлаб мунтазам равишда ўтказиб келинаётган учрашувлар, семинар-тренинглар, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар, уларнинг муаммоларини тинглаш, қонунчиликдаги ўзгаришларни тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармонининг қабул қилиниши муносабати билан, ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятидаги текширувларни тартибга солиш, назорат органларининг фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоятида Президент Фармони ижроси юзасидан ҳудудий бошқарма ходимларининг малакасини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди. Семинарда текширишлар билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ўзгаришлар бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Фарғона вилоятида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, уларга қонунчиликдаги янгиликлар, солиқ сиёсати, бизнес ривожи учун имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Бувайда туманида тадбиркорлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди.
Бухоро вилоятида Президент Фармони бўйича ўқув семинари ўтказилди. Тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Навоий вилоятида Президентнинг ПФ-184-сонли Фармони мазмун-моҳияти бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Шу билан бирга, транспорт назорати ва бошқаруви соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг қўлланилиши бўйича ҳам тушунтиришлар берилди. Навоийда тадбиркорлар учун техник тартибга солиш бўйича семинар ўтказилди.
Сирдарё вилоятида тадбиркорлар ва божхона брокерлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда божхона соҳасидаги қонунчилик ўзгаришлари, янги тартиблар бўйича маълумот берилди. Тадбиркорларнинг божхона расмийлаштирувидаги муаммолари тингланди.
Тошкент шаҳрида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида тадбиркорларни мажбурий талаблар билан таништириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Андижон вилоятида Марҳамат туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Микролойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, тадбиркорлар имтиёзли кредит ва қўшимча имкониятлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Хулоса қилиб айтганда, Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш ва муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этиб, мамлакатда соғлом бизнес муҳитини яратишга катта ҳисса қўшмоқда.