26-Fevral, 2025-yil

Андижонда тадбиркорлар таклифлари тингланди


Андижон шаҳрида Бизнес-омбудсман девони, Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида тадбиркорлар ва аҳолининг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. 


Тадбирда юзга яқин иштирокчи, жумладан, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари фаол қатнашиб, ўзларининг муаммо ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.


Учрашув давомида тадбиркорларга ўз мурожаатларини билдириш ва уларни қийнаётган масалалар ҳақида очиқ мулоқот қилиш имконияти яратилди. Иштирокчиларнинг ҳар бир мурожаати диққат билан тингланиб, атрофлича таҳлил қилинди. Сўнгра, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение