6-Iyul, 2021-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорга 308 Га ер майдонини қайтаришда ёрдам берди

“Trade” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Деҳқонобод туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Деҳқонобод туман ҳокимининг қарори билан Жамиятга 308 гектар ер майдони 25 йил муддатга ижара асосида ажратилган. Шунга қарамай, ҳокимлик томонидан ноқонуний равишда ижара шартномасига бир томонлама ўзгартиришлар киритилди ва ер майдонини захирага қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Деҳқонобод туман ҳокимининг қарори бекор қилиниб, тадбиркорнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқлари тикланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение