22-Fevral, 2025-yil

Нодавлат мактабгача таълим муассасасига қўйилган жарима бекор қилинди

 

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор сув таъминот корхонаси томонидан қўлланилган жаримадан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, “Жиззах сув таъминоти” АЖ Шароф Рашидов тумани филиали томонидан мактабгача таълим тадбиркорлик субъектида ўрганиш ўтказилган.

 

Сув таъминот ходимлари далолатнома расмийлаштириш ва қайта ҳисоб-китобни амалга оширишда хатоликка йўл қўйган. Хусусан, қоидабузарлик учун зарар ҳисоблашда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарор талаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг техник шарт олганлиги ҳолатига аҳамият қаратмаган.

 

Девон ходимлари аралашуви билан жарима бекор қилиниб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение