19-Fevral, 2025-yil

Навоийда божхоначилар ва тадбиркорлар учун семинар-тренинг ташкил этилди

 

Навоий вилоятида божхона бошқармаси, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар ҳамкорлигида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти, ушбу Фармон асосида тадбиркорлик субъектларига яратилган янги имкониятлар ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

 

Шу билан бирга, божхона органларининг соҳавий тузилмалари ходимлари томонидан божхона соҳасига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларига етказилди.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб, божхона органи томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган "Камерал" ва "Сайёр" божхона аудитлари "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этган ҳолда амалга оширилиши тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение