18-Fevral, 2025-yil

Жиззахда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг билимларини оширишга қаратилган семинарлар ўтказилди


Жиззах вилоятида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, соҳа ходимларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган бир қатор ўқув-семинарлари ташкил этилди.

 

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Жиззах вилояти бошқармасида вилоят ва туман ходимлари учун ўқув-семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилинди. Инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

 

Шунингдек, Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида ҳам шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Семинардан кўзланган мақсад - тизимдаги барча ходимларнинг билим савиясини ошириш, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларга зарур бўлган тушунчаларни беришдан иборат.

 

Ушбу семинарлар соҳа ходимларининг билим ва малакаларини янада чуқурлаштиришга, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга зарур кўмакни кўрсатишга хизмат қилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение